Қозоғистонда уч ой ичида қурилиш суръатлари деярли 17 фоизга ошди

ASTANА. Кazinform — Миллий статистика бюроси қурилиш соҳасида чораклик кўрсаткичларни эълон қилди.

қурилиш
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

2025 йилнинг январь-март ойларида қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажми 2024 йилнинг дастлабки уч ойига нисбатан сезиларли даражада oшди. 2024 йилнинг биринчи чорагида 11,6 фоизга, 2025 йилда эса 29,3 фоизга ўсди. Шундан қурилиш ишлари ҳажми 16,9 фоизга ошиб, 1 триллион 14,8 миллиард тенгега етди. Бу маблағнинг 90 фоизи хусусий қурилиш компанияларига тегишли. Хорижий қурилиш ташкилотларининг улуши 8,2 фоизни, давлат улуши эса 1,8 фоизни ташкил этади.

Ҳудудлар ўртасида Қизилўрда вилоятида қурилиш ҳажми 62 фоизга ошди. Шунингдек, Қарағанди (40,7%), Жетису (39,1%), Туркистон (31%), Шарқий Қозоғистон (26,6%), Шимолий Қозоғистон (26,2%), Улитау (23%), Абай (22,8%), Алмати (20,6%) вилоятларида, Чимкент (25,5%) ва Астана (25,2%) шаҳарларида сезиларли ўсиш кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда қурилиш саноати қандай ривожланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар