16:47, 11 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда турмуш қурганлар сони ортди
ASTANA. Kazinform – Мамлакатда турмуш қуриш даражаси ошди, деб хабар беради Kazinform.

Жорий йилнинг II чорагида 29,3 минг никоҳ қайд этилди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,1 фоизга ёки 1,7 мингтага кўп. Бу маълумотлар Миллий статистика бюроси томонидан тақдим этилган.
Маълумотларга кўра, ҳудудларда никоҳларнинг ўсиши кўп кузатиляпти.
Никоҳларнинг йиллик ўсиши бўйича Алмати вилояти биринчи ўринда туради. Иккинчи ўринда - Қарағанди вилояти.