Қозоғистонда тоғ-кон саноатидаги инвестицияларнинг 85 фоизи нефтли ҳудудларга йўналтирилган

None
ASTANA. Кazinform - Тоғ-кон саноатидаги 2,7 триллион тенгелик сармоянинг 85 фоизи нефтли ҳудудларга йўналтирилган, деб хабар беради Кazinform Finprom.kzга таяниб.

«Қозоғистондаги барча капитал қўйилмаларнинг учдан бир қисми тоғ-кон саноатига йўналтирилган. Ушбу сегментдаги барча инвестицияларнинг 85 фоизи нефть ва газ қазиб олувчи ҳудудларга тегишли.

Январдан августгача бўлган даврда тоғ-кон саноати ва кон қазишга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2,7 триллион тенгени ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,1 фоизга кўпдир», — деб ёзади Finprom.kz.

Аниқроғи, Атирау вилоятига 1,6 триллион тенге, Ақтўбе вилоятига 335,9 миллиард тенге, Манғистау вилоятига 198,6 миллиард тенге ва Ғарбий Қозоғистон вилоятига 175,3 миллиард тенге сармоя киритилган.

«Тоғ-кон саноати ва кон қазиш соҳасида асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг қарийб 90 фоизи корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан таъминланади. Жорий йилнинг январ-август ойлари орасида бу кўрсаткич 2,4 трлн тенгени ташкил этди. Яъни 2021 йилга нисбатан 9,2 фоизга кўпдир», — деди эксперт.



Сўнгги хабарлар