Қозоғистонда тиббиёт факультети талабалари стипендияси 25 фоиз оширилади
«Тиббиёт ходимларининг малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича қуйидаги тадбирлар режалаштирилган: таълим хизматлари нархини шакллантиришнинг янги усулларини жорий этиш, давлат таълим грантларини 40 фоизга ошириш, тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш, тиббиёт ОТМ талабалари стипендияларини 25 фоизга ошириш», - деди Алексей Цой Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.
Вазир, шунингдек, тиббиёт фанлари номзодларини тайёрлаш бўйича янги дастур ишлаб чиқилишини ва ҳамширалар мутахассислигини ихтисослаштиришни айтди.
«Маҳаллий илм-фанни ривожлантириш учун биз Open Access биомедикал тадқиқотлар рўйхатини ишга туширишни режалаштирмоқдамиз ва «ягона ойна» орқали клиник тадқиқотлар учун мувофиқлаштириш марказини яратмоқчимиз», - деди вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай