09:36, 28 Апрель 2021 | GMT +5
Қозоғистонда ўтган суткада 2682 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 2682 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 314 082 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 2499 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 268 349 нафарга етди.