09:18, 26 Март 2021 | GMT +5
Қозоғистонда ўтган бир кунда 1100 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1100 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 237 300 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 971 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 214 714 нафарга етди.