Қозоғистонда тенге депозитларига 10% фоизлик ставка қўшиб берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда молия бозори барқарорлигини таъминлаш ва молия бозоридаги ўсиб бораётган геосиёсий рисклар ва ўзгарувчанлик шароитида тенге депозитларининг жозибадорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Миллий банк Қозоғистон Ҳукумати билан биргаликда фуқароларнинг тенге омонатларини ҳимоя қилиш дастурини амалга оширмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Дастур 2022 йил 23 феврал охири ҳолатига кўра омонатларни суғурталаш тизимида иштирок этувчи жисмоний шахсларнинг бир ёки бир нечта иккинчи даражали банкларда ва «Отбаси Банк» АЖда очилган тенге депозитлари учун очиқ.

Дастур жорий ва карта ҳисобварақларига, шунингдек, талаб қилиб олинмагунча ва шартли депозитларга тааллуқли эмас.

Ҳар бир банкда 1 киши учун 10% миқдорида компенсация (бонус).

2022 йил 23 феврал охиридаги қолдиқларнинг умумий суммаси учун, лекин дастур бошланган кундан бошлаб 12 ой ўтгандан кейин 20 миллион тенгедан кўп бўлмаган депозитларга 1 марта ҳисобланади.

Ушбу тўловлар шахсий даромад солиғига тортилмайди.

Сўнгги хабарлар