17:45, 10 Январь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда тартибсизликлар туфайли бизнесга етказилган зарарнинг тахминий миқдори - 93,7 млрд тг
NUR-SULTAN. Kazinform - «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси жорий йилнинг 10 январ ҳолатига кўра, бизнесга етказилган зарарнинг тахминий миқдорини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Call-марказга 2774 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан: талон-тарож қилиш бўйича – 1406, форс-мажор ҳолатлари – 39, блок-постлар – 2, жабрланган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси бўйича – 3 та, жисмоний шахслардан мурожаатлар – 1324 та.
Мамлакатнинг тўққиз вилоятида жабрланган 1319 та тадбиркорлик субъекти аниқланди, улардан 1234 таси Алмати шаҳрида жойлашган.
Зарарнинг умумий миқдори, тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 93,7 миллиард тенгедан кўпроқни ташкил қилган (Алматида 92,2 миллиард тенге).