Қозоғистонда тамаки нархи ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил апрель ойи якунларига кўра Қозоғистонда тамаки маҳсулотлари нархи бир ой давомида 0,7%га, бир йилда эса 12%га ошди, дея хабар бермоқда Kazinform ranking.kz ресурсига таяниб.

Фильтрли сигаретларнинг ҳам нархи ошган. Ўсиш суръатлари айниқса Шарқий Қозоғистон (3,2%), Павлодар (2,5%) ва Жамбил (2,1%) вилоятларида юқори бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистонда тамаки чекиш билан кураш олиб борилмоқда. Парламент Мажилиси «Халқ саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими» Кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни иккинчи ўқишда маъқуллади. Тамаки маҳсулотларини сотиш мумкин бўлган ёш 18дан 21гача кўтарилди.

2020 йил апрель ойи охирида Қозоғистон шаҳарларида фильтрли сигареталарнинг бир пачкаси ўртача нархи 465 тангани ташкил қилди, бу 2019 йил апрелига нисбатан 12,4 фоизга кўпдир.

Апрель ойида филтрли сигареталар, айниқса Семейда қимматроқ бўлган: бир пачкаси нархи 6% ошиб 478 тангага етган. Ундан кейинги ўринларда Павлодар (2,4% - 454 танга) ва Тараз (2,4% - 471 танга) шаҳарлари турибди.

Қозоғистон Республикасининг йирик шаҳарлари ва мегаполисларида фильтрли тамаки маҳсулотларига энг юқори нархлар Қостанайда (490 танга), Ақтўбе (488 танга) ва Нур-Султанда (485 танга) қайд этилди. Энг арзон нархлар эса Петропавлда (439 танга), Қизилўрда (444 танга) ва Алматида (447 танга).
Сўнгги хабарлар
telegram