Қозоғистонда талабалар ва магистрантлар стипендиялари қанча оширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов талабалар, магистрантлар ва докторантларнинг стипендиялари қанча оширилишини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Nur Otan» партияси сайловолди дастурига кўра, 2025 йилга қадар грантлар сони кўпайиши ва 75 минг ўринга етиши режалаштирилган. Биз аллақачон Сайловолди дастурини амалга оширишни бошлаб юбордик. Маблағ ажратилди. Бу йил, сентябр ойида, грантлар сони 5 минг ўринга кўпайтирилади. Агар ҳар йили бакалавриат учун 51 минг жой ажратилган бўлса, бу йил у 56 минг ўринга етади», - деди Таълим ва фан вазири аҳоли олдида бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида.

Асхат Аймағамбетовнинг таъкидлашича, гап стипендияларнинг ошиши ҳақида бормоқда.

«Давлат раҳбарининг кўрсатмаларига мувофиқ, стипендиялар кўпайтирилмоқда. Жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб бакалавриат стипендияси ҳажми 30 минг тенгедан сал кўпроқ бўлиши режалаштирилган. Магистратурага келсак, 15 фоиз ўсиш бўлади. Магистрант стипендияси 76 минг тенгени ташкил этади. Бу йил докторантура учун эса стипендия миқдори 172 минг тенге бўлишини режалаштирмоқдамиз», - дея тушунтирди ҚР Таълим ва фан вазири.

Сўнгги хабарлар