Қозоғистонда сувдан самарали фойдаланиш масаласи муҳокама этилди
Вазир ўринбосари Қозоғистоннинг Париж келишуви мақсадларига эришиш йўлидаги фаол ва тизимли сиёсати Қозоғистон Республикаси ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
«Қозоғистон дунёдаги тўққизинчи йирик давлат, жаҳон океанидан энг узоқ ва денгизга чиқа олмайдиган давлат, ҳудуднинг 2/3 қисмини қуруқ ҳудудлар ташкил этади. Уларнинг атиги 2,8 фоизи сув билан қопланган ва ҳар 10 йилда ҳарорат 0,28 даражага кўтарилади. Биз аллақачон иқлим ўзгариши оқибатларини кўряпмиз ва кузатаяпмиз. Бу эса сув ресурслари муаммосига олиб келади», – деди ҚР Экология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Ғалидолла Азидуллин.
Қозоғистон трансчегаравий дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган. Сув ресурсларининг 40 фоиздан ортиғи қўшни давлатлардан келади. Бу муаммо глобал исиш туфайли ўсишда давом этяпти.
Қозоғистоннинг Жаҳон банкининг сув ресурслари бўйича ишчи гуруҳига қўшилиши мамлакатга сувдан самарали ва эҳтиёткорона фойдаланиш масалаларида жаҳоннинг етакчи давлатларининг илғор тажрибасидан иқтисодиётнинг барча жабҳаларида фойдаланиш имконини беради.