Қозоғистонда субсидия олувчи фермерларни қоғозбозликдан қутқарувчи ахборот тизими яратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов фермерлар учун янги ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан «Агросаноат мажмуини субсидиялашнинг ягона давлат ахборот тизими» ишлаб чиқилмоқда. Унинг асосий функциясига: субсидиялар олувчилар реестрини автоматик шакллантириш, уларнинг иқтисодий фаолият турларининг умумий классификатори бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари тоифасига мувофиқлигини текшириш, субсидиялар олувчиларнинг қарши мажбуриятларини рўйхатга олиш ва уларнинг бажарилиш даражасини баҳолаш, субсидиялар олиш тартиби ва қаноатлантирилмаган аризалар бўйича навбатни кўриш каби вазифалар киради», - деб Алихан Смаилов депутатлик сўровига ўз жавобида ёзган.

Унинг сўзларига кўра, «Qoldau» тизимидан фарқли ўлароқ, янги тизим фермерлар учун бепул бўлади ва барча йирик давлат маълумотлар базалари билан интеграция қилинади.

«Тизимнинг барча ҳаракатлари автоматлаштирилади, бу субсидияларни тақсимлаш ва беришда коррупцион рискларни минималлаштиради. Шу билан бирга, Ягона давлат ахборот тизимининг давлат ахборот тизимлари билан интеграциялашуви муносабати билан хизмат кўрсатувчилардан (фермер хўжаликларидан) субсидиялар олишнинг мақсадга мувофиқлигини тасдиқловчи қўшимча маълумотномаларни талаб қилишга ҳожат қолмайди», - деди Бош вазир.

«Шундай қилиб, юқоридаги чора-тадбирлар ижтимоий кескинликни сезиларли даражада камайтиради, чунки фермерлар энди йиллик абонент тўловини тўламайди ва қўшимча ҳужжатлар тақдим этмайди. Айни пайтда Ақмола вилоятида синов лойиҳаси амалга оширилмоқда. Умуман олганда, бу масалалар Ҳукуматнинг доимий назоратида бўлиб, улар юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда», - деди А.Смаилов.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар
telegram