Қозоғистонда спорт мураббийлари ва методистлари маоши бирдан 2 баравар оширилди
«Маданият ва спорт ходимлари фаровонлигини ошириш – фаолиятимизнинг муҳим йўналишларидин бири. Давлат раҳбарининг Мурожаатини амалга ошириш доирасида 2020 йил 1 январдан бошлаб маданият ва санъат ташкилотлари ходимлари иш ҳақи республика бўйича 50 фоизгача, ҳудудларда 35 фоизгача оширилди. Жами тахминан 36,4 минг одамнинг маоши ошди», - деди Ақтоти Райимқулова.
Вазирнинг айтишича, 2020 йил 1 январидан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари маоши 2023 йилгача ҳар йил 25 фоизгача ошириб борилади (2020 йилда – 25 фоиз, 2021 йилда – 50, 2022 йилда - 75, 2023 йилда - 100 фоизга етади).
«Асосан мураббий-ўқитувчиларнинг, ўқитувчиларнинг, 4 та мактаб-интернат-колледжлар ва спорт колледжи мураббийларининг, болаларва ўсмирлар спорт мактаби мураббий-ўқитувчиларининг маоши оширилади. Бундан ташқари спортчилар допингга қарши кураш лабораторияси, Миллий допингга қарши кураш маркази ходимлари, Республика жисмоний тарбия ва спорт ўқув-методик ва таҳлил маркази ходимлари, Спортни ривожлантириш дирекцияси ходимлари ва мураббийларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ бериладиган бўлди. Яъни, уларнинг маоши 2 баравар ошди», - деду у.
Муаллиф: Аян Бекенўғли