Қозоғистонда сифатсиз интернет учун жарима миқдори ортади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Парламенти Мажилиси «Қозоғистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу ҳужжатни тайёрлаш ташаббуси билан Парламент депутатлари чиқди. Қонун лойиҳасининг асосий мақсади алоқа соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришдан иборат.

«Пандемия ва масофавий ишлашга ўтиш даврида алоқа хизматлари сифатининг аҳамияти ошди. Буни аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар кўпайиб бораётгани ҳам кўрсатиб турибди. Шу билан бирга, текширувлар давомида аниқланган қонунбузарликлар бу борада муаммо борлигини исботламоқда», — деди Қозоғистон Парламенти Мажилиси депутати Жанна Телпекбаева.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 637-моддасига кўра, йирик тадбиркорлик субъекти учун жарима 100 БҲМ, бир йил давомида такрор содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун 200 БҲМ миқдорида жарима солинади. Бунда йирик тадбиркорлик субекти ҳуқуқбузарликка йўл қўйган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда 50 фоиз, яъни 50 ёки 100 БҲМ миқдорида жарима солиш ҳуқуқига эга.

«Кўпинча операторлар учун қўшимча ускуналар ўрнатиш ёки ўз тармоғини бошқа йўл билан ривожлантиришдан кўра, жариманинг ярмини тўлаш қулайроқдир. Бундай ҳолда, алоқа билан боғлиқ барча ноқулайликлар оператор олдидаги мажбуриятларини мунтазам равишда бажарадиган, яъни тарифни тўлиқ тўлайдиган абонентларга таъсир қилади. Қонун лойиҳаси қонун ҳужжатларида белгиланган техник параметрларга жавоб бермайдиган алоқа ва интернетга уланиш хизматларини кўрсатганлик учун йирик тадбиркорлик субъектларига маъмурий жарималар миқдорини ошириш орқали алоқа операторларининг жавобгарлигини ошириш имконини беради», — деди у.

Сўнгги хабарлар
telegram