Қозоғистонда шаҳар аҳолиси учун кунлик сув истеъмоли меъёри ишлаб чиқилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда шаҳар аҳолиси учун кунлик сув истеъмоли нормаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Қайрбек Ускенбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Бу йил тажриба тариқасида биринчи марта ичимлик суви учун ҳисоблагич мавжуд бўлганда, сувни ҳар бир киши учун кунига 140 литргача субсидиялаш бўйича меъёрий чегара белгиладик. Қишлоқ аҳолисининг ҳар бири учун сувни субсидия қиламиз. Қишлоқ аҳолиси учун сувнинг бир куб метри сув ҳисоблагичи билан 30 тенге, ҳисоблагичсиз эса 40 тенге туради. Баъзан мамлакатимизда сувнинг ҳақиқий нархи 3 минг тенгегача етади», - деди у парламентдаги давра суҳбатида.

Унинг сўзларига кўра, қишлоқнинг ҳар бир фуқаросига кунига 140 литр сув етарли. Агар аҳолининг кунлик сув истеъмоли меъёрдан ошса, ортиқча сув учун тўловни тижорат баҳосида тўлайди.

«Ҳозирда биз шаҳар аҳолиси учун ҳам худди шундай тартибга солувчи чекловни ишлаб чиқмоқдамиз. Биз одамларга сувни тежаш ва қадрлашни ўргатишимиз керак. Бу меъёрдан ошиб кетган тақдирда фуқаро сув таъминоти хизматлари учун тўлиқ тарифни тўлайди», - деди Қайрбек Ускенбаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар