Қозоғистонда саноат ишлаб чиқариш индекси 103,6 фоизни ташкил этди
Шу даврда 26 272,9 миллиард тенге миқдорида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, шундан тоғ-кон саноатида – 12 256 миллиард тенгега (жами кўрсаткичдан 46,6 фоиз), қайта ишлаш саноатида – 12 272,9 миллиард тенгега (46,7 фоиз) тенг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг тоғ-кон ва карьерларни қазиб олиш саноатида 3,8 фоизга, қайта ишлаш саноатида 3 фоизга, электр энергияси, газ, буғ, иссиқ сув ва ҳавони кондиционерлаш билан таъминлашда 6,3 фоизга, сув таъминотида; чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш, ифлосланишни бартараф этиш бўйича тадбирлар - 6,2 фоизга ўсиши кузатилган.
Ҳудудлар орасида энг катта ўсиш Ақмола, Алмати, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Алмати шаҳрида қайд этилди. 2023 йил январь-июль ойларида тоғ-кон саноати ва карьерларни қазиб олиш саноатида темир (102 фоиз) рудалари ва бошқа фойдали қазилмалар (114,2%)дан ташқари қайта ишланмаган нефть (105,6 фоиз) ва табиий газ (102,5 фоиз) ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ҳисобига саноат ишлаб чиқариш индекси 103,8 фоизни ташкил этди.
Ишлаб чиқариш саноатида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индекси ҳисобот даврида 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 103 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,5 фоизга, ичимликлар ишлаб чиқариш 6,4 фоизга, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,1 фоизга, резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш 8 фоизга, машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар ишлаб чиқаришда 8,1 фоизга, машинасозлик – 28,7 фоизга ўсиш қайд этилди.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши республиканинг 16 вилоятида қайд этилган, пасайиш Ақтўбе, Қарағанди, Улитау, Қизилўрда вилоятларида кузатиляпти.