Қозоғистонда сўнгги 2 ҳафта ичида коронавируснинг тарқалиш суръати 3,2 баробарга ошди

«Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Охирги икки ҳафтада олдинги икки ҳафтага нисбатан касалланганлар сони (10 714 тадан 34 550 тагача) 3,2 баробарга ошди. Барча ҳудудларда ўсиш кузатилмоқда. Баҳолаш матрицасига кўра, Нур-Султан шаҳри «сариқ» зонага, қолган вилоятлар эса «яшил» зонага киритилган», — деди вазир Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, бу турдаги вирус осон ўтаётган бўлса-да, бир неча тоифадаги одамлар учун хавфли.
«Бир кунда 3000 тагача мусбат коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари қайд этилади. Коронавирус инфекциясининг ҳозирги шаклида касаллик осон ўтади. Аммо касалликнинг оғир шаклидан азият чекаётганлар орасида ҳомиладор аёллар, 60 ёшдан ошганлар, сурункали қўшма касалликларга чалинганлар ва КВИга қарши эмланмаганлар бор», — деди Ажар Ғиният.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада 6,5 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган ва 14 минг киши касалликдан вафот этган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай