Қозоғистонда пуллик йўлларда тарифлар ўзгарадими

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда пуллик йўллар учун тарифлар ўзгартирилмайди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Пуллик йўллар учун тариф 2013 йилда тасдиқланган. Ўшандан бери у ўзгармади ва ўзгармайди», - деди Берик Камалиев Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унга кўра, Қозоғистонда енгил автомобиллар учун 1 километрига 1 тенгени, оғир юк машиналари учун 1 км учун юк сиғимига қараб 5 тенгедан 25 тенгегача. Қўшни Россияда енгил автомобиллар километрига 7 тенгедан, юк машиналари эса 7 дан 55 тенгегача тўланади. Европа мамлакатларида тарифлар юк машиналари учун 5 баробар, енгил автомобиллар учун 20 баробар юқори.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram