Қозоғистонда Президент Телерадио мажмуасида Silk Way Cinema номли халқаро телеканал очилади

Оий давлатлар фойдаланиши мумкин. Янги сунъий йўлдош канали жамоаси билим ва таълим дастурларини, ҳужжатли ва мусиқий лойиҳаларни, телесериалларни эфирга узатади.
Шу билан бирга, Silk Way Cinema телеканали республика телеканаллари ва «Қазақфильм» киностудиясининг киноконтентини эфирга узатади.
«Silk Way Cinema ўзини ижобий кайфият манбаи сифатида кўрсатади, янги телеканал томошабинларига фақат Қозоғистон контенти таклиф этилади. Қозоғистон Республикаси Президентининг янги медиа-ресурси маҳаллий ижодий индустрия намунаси бўлишни, қўшни давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашни, шунингдек, турли мамлакатлардаги қозоқ диаспораси вакилларига сифатли контент таклиф қилишни режалаштирмоқда», – дейилади Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадио мажмуаси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомпанияси Қозоғистоннинг энг йирик медиакомпанияси ҳисобланади. Унинг таркибига республика Jibek Joly телеканали, халқаро Silk Way телеканали, «Kazinform» ХАА ва Ҳужжатли фильмлар маркази киради.
Биринчи миллий сунъий йўлдош телеканали Jibek Joly 2022 йил 1 сентябрда ишга туширилган. Телеканал HotBird 13B, Galaxy 19, Yamal 401 90° (FSU), Türksat 3A, KazSat 3 (Қозоғистон) ва MEASAT 3A сунъий йўлдошлари орқали янги «Silk Way» бренди остида дунёнинг 118 мамлакати томошабинлари учун 5 та тилда - қозоқ, рус, инглиз, ўзбек, қирғиз тилларида эфирга узатилади. «Jibek Joly» миллий телеканали ва унинг «Silk Way» сунъий йўлдош версиясининг умумий аудиторияси бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ томошабинни ташкил этади.