12:05, 10 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда пойтахт кунида 1000 нафар чақалоқ дунёга келди
ASTANА. Кazinform – Пойтахт кунида Қозоғистонда 1000 нафар чақалоқ дунёга келди, улардан 505 нафари қиз ва 495 нафари ўғил болалар, жумладан, 8 жуфт эгизаклар, дея хабар беради Каzinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Туркистон вилояти янги туғилган чақалоқлар сони бўйича рекорд ўрнатди, бир кунда 146 нафар чақалоқ туғилди. Туғилиш кўрсаткичи бўйича иккинчи ўринда 91 нафар бола туғилган Алмати шаҳри, учинчи ўринда эса тенг натижа билан Алмати вилояти ва Чимкент шаҳри жойлашди, уларнинг ҳар бирида 76 нафар чақалоқ туғилди.
Шу куни Ақтўбе вилояти эгизаклар ўртасида етакчиликни қўлга киритди, ҳудудда бирданига иккита эгизак дунёга келди.