Қозоғистонда пойга отлари нархи қанча

ASTANА. Кazinform – Отларни ўргатиб, пойгага қўяётганлар Қозоғистоннинг барча вилоятларидан, ҳатто хориждан ҳам от изламоқда. Соф зотли от бир неча миллион тенге туради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

отлар
Коллаж: Kazinform / Adebiportal.kz

Зотли отлар

Пойгада зотли отлар қатнашади. Бу турдаги отларнинг ватани Англия ҳисобланади. Дастлаб, инглиз отлари деб номланарди, лекин бутун дунёга тарқалгач, у ҳам ўзгарди.

Шунингдек, пойга отлари орасида соф зотли Ахалтака отлари ҳам бор. Бу турдаги айғир араб ва зотли отлардан қолишмайди.

Араб отларини Қозоғистоннинг отчопарларида тез-тез учратиш мумкин.

Бошқаларга қараганда арзонроқ отнинг яна бир тури бор. У инглиз-араб зотига мансуб. Номидан кўриниб турибдики, бу икки зотдан қон аралашган от.

Қаердан ва қандай танлаш керак?

Пойгада иштирок этадиган отларни топиш - энг қийин иш. Танлашда бир нечта хусусиятларга эътибор бериш керак. Қандай зот эканлиги муҳим. Агар айғир ёки бия мусобақада ғолиб чиқса, нарх мос равишда юқори бўлади.

Шу билан бирга, нарх отнинг ёшига қараб ўзгаради. 3-4 ёшли отлар пойгада қатнашиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Агар у мусобақага қўшилса ва совринларни қўлга киритса, унинг қиймати ортади. Қозоғистондаги реклама сайтларида фақат ҳайдаш ва чорвачилик учун отлар, баъзан эса бутун уюрлар сотилади. Зотли отларни сотадиганлар кам. Шунинг учун пойгага чиққан одамлар чет элдан, ҳатто океаннинг нариги томонидан ҳам от олиб келишни афзал кўради.

инфографика
Коллаж: Kazinform

Нархи қанча?

Қозоғистондан чиқмасдан от сотиб олишни истасангиз 270-390 минг тенгедан бошлашингиз мумкин. Бу — энг арзон инглиз-араб отларининг нархи.

Араб оти рейтингда иккинчи ўринда. Нархи ўртача 300 минг тенгедан бошланиб, 1500 минг тенгега етади.

Ахалтака отининг нархи 550 минг тенгедан бошланади. Ҳатто мусобақада қатнашиш ва соврин ютиш учун 2 миллион 200 минг тенге тўлаш керак бўлади. Аммо бу отларнинг нархи бундан ҳам қимматроқ бўлиши мумкин.

Энг қиммати — зотли от. Унинг нархи 250 минг тенеадан бошланса-да, тойнинг пойгага яроқлилиги билан белгиланади. Зотли от учун эса 2,5 миллион тенге тўлаш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда музқаймоқ нархи ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар