Қозоғистонда пенсия ва нафақалар кўпайди

«2022 йилги республика бюджетида давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини бажариш учун 4 триллион тенге, жумладан, пенсиялар ва барча ижтимоий нафақаларни индексация қилиш учун 190,4 миллиард тенге назарда тутилган», - дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.
Бу 4,2 миллион кишининг даромадини оширади, жумладан:
- 2,3 миллионга яқин пенсионерлар умумий пенсиясини 7 фоизга (инфляциядан 2 фоиз юқори) ва 5 фоизлик базавий пенсия тўловини жами 138, 3 миллиард тенгега кўпайтириш амалга оширилади;
- 1,9 миллион олувчига ижтимоий нафақалар жами 52,1 миллиард тенгега, яъни 5 фоизга ошади.
Бундан ташқари, яшаш минимумининг ошиши манзилли ижтимоий ёрдам олувчи 900 мингдан ортиқ аҳолининг даромадига ижобий таъсир кўрсатади.
Аввал хабар қилинганидек, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб яшаш учун зарур бўлган минимал даража ва бир ойлик ҳисоб-китоб миқдорини 5 фоизга индексация қилиш режалаштирилган. Натижада, яшаш минимуми миқдори 36 018 тенгени, БҲМ эса 3 063 тенгени ташкил этади.