Қозоғистонда педиатр қабул хизмати қанча туради
ASTANA. Kazinform - Болани кўрикдан ўтказиб, унга даволаш чораларини белгилайдиган педиатр шифокор қабули одатда қиммат бўлади. Kazinform агентлигининг мухбири шаҳарлардаги қабул хизматлари нархларини таққослади.
Педиатр шифокор — бола соғлигини кузатиб борадиган, бир неча ҳафтадан, баъзан ойдан сўнг яна қабул қиладиган мутахассис. Илк қабулдан кейин қайта мурожаат қилинса, нарх одатда арзонроқ бўлади.
Ота-оналар кўпинча бола касалланиб, аҳволи оғирлашганда педиатр қидиради. Айниқса кечқурун ёки дам олиш кунлари, боланинг ҳолати ёмонлашганда ёрдамга мурожаат қилади. Бундай ҳолларда давлат поликлиникаси ёки хусусий клиника қулайлигидан кўра, тез ва самарали тиббий хизмат кўрсата олишга устувор аҳамият берилади.
Мамлакатимизда хусусий клиникаларда шифокор қабули нархи турлича. Айрим ҳудудларда нархлар мақбул бўлса, бошқаларида юқори. Бунга рақобат, клиниканинг ўзи, мутахассиснинг малакаси ҳамда тиббий хизмат тури таъсир қилади.
Биз Қозоғистон шаҳарларидаги нархларни солиштириб, боласи касал бўлган ота-оналар шифокор қабули учун қанча тўлашини аниқладик.
Энг юқори нарх Алмати шаҳрида қайд этилган. Бу ерда педиатр шифокор қабули 15 000 тенгеден бошланади. Ота-оналар болани кўриб бергани учун 20 000 тенге тўлашни ҳам оддий ҳол деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, алматилик мутахассислар чақирув билан уйга борсалар, қўшимча ҳақ олмайди, фақат бориб-келиш учун йўл харажатлари қопланса кифоя.
Мамлакат пойтахти Астана шаҳрида ҳам нархлар Алматига яқин. Бироқ арзонроқ қабул қиладиган шифокорларни ҳам топиш мумкин. Астанада педиатр қабулининг энг паст нархи — 13 000 тенге. Агар клиникага бориш имкони бўлмаса, шифокорлар онлайн маслаҳат ҳам беради. Масофавий маслаҳат хизмати одатдагидан 20 фоиз арзон.

Талдиқорған ва Қарағандида хизмат нархи нисбатан паст, бироқ бу бутун мамлакатда энг арзони эмас. Масалан, вилоят маркази Жетисудаги хусусий тиббий марказда педиатр қабули 7 000 – 15 000 тенге орасида баҳоланади. Қарағандида шифокор қабули 5 000 тенгеден бошланиб, 15 000 тенгегача етади. Бу ерда ҳам онлайн маслаҳат вақтида ота-она 20% тежаши мумкин.
Ақтўбе шаҳрида хусусий клиникаларда болалар шифокори хизмати 8 400 – 10 000 тенге орасида баҳоланади. Агар уйга келиб даволаш амалга оширилса, нарх 15 000 тенгеден бошланади. Шаҳар атрофидаги қишлоқларга борса, 18 000 тенге бўлади.
Ақтау, Атирау, Қонаев, Ўскемен ва Семейда педиатр қабули хизматининг ўртача нархи 8 000 – 10 000 тенгени ташкил қилади. Уйга чақириш хизмати ҳам мавжуд. Бу шаҳарларда махсус имтиёзли тоифага кирувчи беморлар учун нарх сўнггида бироз пастроқ.
Кўкшетау, Орал ва Таразда ўртача нарх тахминан 8 500 тенге атрофида. Ақмола вилоятида энг машҳур хусусий клиникада қабул нархи 7 000 тенгеден бошланади. Бироқ давлат клиникаларида ҳам пуллик хизмат кўрсатилган. Вилоят болалар касалхонасидаги пуллик қабул нархи — 5 675 тенге. Орал ва Таразда нарх ўртача 7 000 тенгеден бошланиб, 10 000 тенгегача етади.
Қостанай ва Қизилўрдада педиатр маслаҳатининг ўртача нархи 8 000 тенге. Агар беш кун ичида боланинг соғлигини яна бир марта текширтирмоқчи бўлсангиз, 4 000 тенге тўлаш кифоя. Шифокорни уйга чақириш хизмати икки баравар қиммат, онлайн маслаҳат олиш эса қабулга қараганда икки баравар арзонроқ. Қостанайда янги туғилган чақалоққа комплекс тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳам мавжуд. Нархи 30 000 тенгеден бошланади.
Чимкент, Жезқазған ва Павлодарда болалар шифокори қабули ўртача — 7 500 тенге. Шунингдек, Жезқазғанда бутун мамлакатда энг арзон хизмат мавжуд. Нархи 3 000 тенгеден бошланади. Агар шифокорни уйга чақирса, уч шаҳарда ҳам нарх 15 000 тенге ва ундан юқори.
Мамлакатда Петропавл ва Туркистон шаҳарларида педиатрнинг илк қабули нисбатан арзон ҳисобланади. Бу ерда маслаҳат бериш ўртача 3 000 тенгеден бошланиб, 6 000 тенгегача етади. Шунингдек, мамлакатнинг жанубидаги хусусий клиникаларда қабули хизматлари ҳам арзон. Уйга чақириш хизматлари эса ҳар икки шаҳарда ҳам 12 000 тенгеден бошланади.
Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова