Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3,3 триллион тенгега етди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси агросаноат мажмуаси барқарор ўсиш суръатларини намойиш этмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Охирги йилларнинг муҳим натижаларидан бири озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг сезиларли ўсиши бўлди: 2021 йилдаги 2,3 триллион тенгедан 2024 йилда 3,3 триллион тенгега – 1,4 баробар ўсди.
2025 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, ижобий динамика сақланиб қолмоқда.
Охирги йилларнинг муҳим натижаларидан бири озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг сезиларли ўсиши бўлди: 2021 йилдаги 2,3 триллион тенгедан 2024 йилда 3,3 триллион тенгега – 1,4 баробар ўсди.
2025 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, ижобий динамика сақланиб қоляпти.
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 триллион тенгени ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга кўпдир. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ошиб, 1,8 триллион тенгега, ичимликлар ишлаб чиқариш 5 фоизга ошиб, 566,8 миллиард тенгега етди.
2021 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажми 11,3 фоизга – 7,5 триллион тенгедан 8,3 триллион тенгега, шу жумладан, ўсимликшунослик – 4,4 дан 5 триллион тенгега (+ 14 фоиз), чорвачилик 3117 дан 3 290 фоизга (+ 14 фоиз) ўсди.
Ижобий динамика бошқа асосий тармоқ кўрсаткичларида ҳам кузатиляпти.
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 1,3 бараварга — 3,8 миллиард доллардан 5,1 миллиард долларга, қишлоқ хўжалигининг асосий капиталига йўналтирилган инвестициялар 1,2 баробарга — 772,5 дан 919 миллиард тенгега, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестициялар 118,3 дан 180,3 миллиард тенгега кўпайди, қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги ҳар бир ходимга 5 миллион тенгега етди (2021 йилдаги 3,4 миллион тенгега нисбатан).
- Давлат томонидан қўллаб-қувватлашни амалга ошириш доирасида қуйидаги натижаларга эришилди:
- ўғитлардан фойдаланиш ҳажми икки баравар - 626 минг тоннадан 1,3 миллион тоннагача кўпайди,
- қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш даражаси 4,3 фоиздан 5,5 фоизга ошди,
- ғалла ва дуккакли экинлар ҳосилдорлиги 1,38 бараварга – 11,0 центнердан 15,2 центнерга ошди;
- сувни тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлов бериладиган ерлар майдони 1,82 бараварга - 258,8 дан 470,1 минг гектарга кўпайди;
- қишлоқ хўжалиги тузилмаларида қорамоллар сони 3904,2 дан 4296,6 минг бошга (+10%) кўпайди,
- майда қорамоллар сони 9923,4 минг бошдан 11643,4 минг бошга (+17,3%) ошди.