Қозоғистонда ОТМ ректорларига аҳоли олдида ҳисобот беришга мажбурияти юкланди
Ҳисоботларда нафақат ўқув натижалари, балки бюджетнинг бажарилиши ҳам акс эттирилиши керак.
А.Аймағамбетов олий таълим муассасалари НАО (нотижорат акциядорлик жамияти) шаклига ўтказилганини таъкидлади. Бу барча даромадларни давлат бюджетига эмас, балки университетни ривожлантиришга йўналтириш имконини беради.
«Корпоратив бошқарув университетларни ривожлантириш учун жуда истиқболли воситадир. Ректорларнинг ҳаммаси ҳам ислоҳотдан қониқиш ҳосил қилмаяпти, чунки ҳозир ректор университет бюджетини бир ўзи назорат қилиб, бошқармайди. Университетларнинг директорлар кенгаши ва бошқарув органлари коллегиал органлар сифатида ишлайди, уларда ректор ўз позициясини ҳимоя қила олиши лозим. Шунингдек, директорлар кенгашлари таркибига фуқаролик жамияти вакилларининг катта қисми жалб этилгани ҳам муҳим», — деб ёзди у Facebook саҳифасида.