Қозоғистонда оналар ўлими тарихий минимал даражагача камайди
ASTANА. Кazinform — 2024 йил охирида мамлакатда ўртача умр кўриш биринчи марта 75,4 ёшга етди. Оналар ўлими даражаси 12 фоизга қисқариб, тарихий минимал даражага етди.

Президент Мурожаатномасини амалга ошириш ва Қозоғистонда тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида Ҳукумат томонидан оналар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
— Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимизнинг алоҳида устувор вазифаларидан биридир. Мақсадимиз – 2029 йилга бориб аҳолининг ўртача умр кўришини 77 ёшга етказиш.Умуман олганда, бу мақсадга эришиш мумкин. Йиллик динамикада аҳоли саломатлигининг ижобий кўрсаткичлари кузатилмоқда. 2024 йил якунига кўра, аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги илк бор 75 ёшдан ошди, — деди Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова.
2024 йил якунларига кўра, оналар ўлими даражаси 12 фоизга қисқариб, тарихий минимал даражага етди. Неонатал ўлими 20 фоизга, чақалоқлар ўлими 11 фоизга, болалар ўлими 8 фоизга камайди.
— Давлат раҳбари ва Ҳукуматимизнинг кўмаги туфайли аҳоли саломатлигини сақлашнинг асосий кўрсаткичларини яхшилаш имконияти мавжуд, — деди Соғлиқни сақлаш вазири.
2024 йилда мамлакатда илк бор “Фетал тиббиёт” инновацион технологияси жорий этилди: 71 та интраутерин (ҳомила) операцияси ўтказилди, бунинг натижасида 96 нафар чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Неонатал жарроҳлик ҳам жадал ривожланмоқда – 2025 йилнинг биринчи ярмида 600 нафар туғма нуқсонли чақалоқ операция қилинди.