Қозоғистонда оммавий тартибсизликларни уюштиришга алоқадор жиноий гуруҳлар етакчилари қўлга олинди

Январ воқеаларидан кейин ҚР ИИВ Криминал полиция департаменти ходимлари Нур-Султан, Алмати, Ақтўбе, Ўскемен ва Қизилўрда шаҳарларида ҳудудий бўлинмалар иштирокида ўтказган тезкор-қидирув тадбири давомида 4-7-январдаги оммавий тартибсизликларда иштирок этган уюшган жиноий гуруҳлар аъзолари ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилди.
Махсус операциялар натижасида қўлга олинганлардан қуйидаги турдаги қуроллар: иккита Калашников автомати, тўртта «ПМ» тўппончаси, тўртта «Глок» тўппончаси, 1 та револьвер, «ТТ» тўппончаси, помпали милтиқ, автоматли милтиқ, «Сайга-410» силлиқ стволли карабин, «Оса» травматик тўппончаси, РГД-5 гранатаси ва 130 дан ортиқ турли калибрли ўқ-дорилар мусодара қилинди.
Барча қўлга олинганларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.