Қозоғистонда олтиннинг нархи

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда бир грамм олтин нархи 58 011 тенгени ташкил қилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

золото
Фото: Kazinform

ҚР Миллий банки маълумотларига кўра, 7 августда олтиннинг бир грамми 58 011,44 тенгега баҳоланади.

Ўтган пайшанба, 31 июлда қимматбаҳо металнинг нархи тахминан 58 524 тенгени ташкил этган.

Бутунжаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) Қозоғистоннинг олтин захиралари 7,4 тоннага ошиб, мамлакатнинг жами олтин заҳираси 298 тоннадан ошганини маълум қилди. Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Марказий банкини ҳисобга олмаганда, Қозоғистон олтин заҳиралари бўйича 18-ўринда туради.

Эслатиб ўтамиз, Саноат ва қурилиш вазирлиги мамлакатни фойдали қазилмалар билан таъминлаш шартлари бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилган эди. Охирги маълумотларга кўра, мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда Қозоғистондаги олтин заҳиралари 30 йилга етади.

Сўнгги хабарлар