Қозоғистонда олтиннинг нархи

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда бир грамм олтин нархи 58 149 тенгени ташкил қилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Покупка золота
Коллаж: Kazinform / Midjourney / Freepik

ҚР Миллий банки маълумотларига кўра, 14 августда олтиннинг бир грамми 58 149,40 тенгега баҳоланади.

Ўтган пайшанба, 7 август куни қимматбаҳо металнинг нархи тахминан 58 011 тенгени ташкил қилди.

Бутунжаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) Қозоғистоннинг олтин захиралари 7,4 тоннага ошиб, мамлакатнинг жами олтин заҳираси 298 тоннадан ошганини маълум қилди. Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Марказий банкини ҳисобга олмаганда, Қозоғистон олтин заҳиралари бўйича 18-ўринда туради.

Эслатиб ўтамиз, Саноат ва қурилиш вазирлиги мамлакатни фойдали қазилмалар билан таъминлаш шартлари бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилган эди. Охирги маълумотларга кўра, мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда Қозоғистондаги олтин заҳиралари 30 йилга етади.

Бутунжаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида олтинга бўлган умумий талаб ўтган йилга нисбатан 1 фоизга ошиб, 1206 тоннани ташкил қилган – бу 2016 йилдан бери биринчи чоракдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Марказий банклар биринчи чоракда 244 тонна олтин сотиб олди, бу ўтган чоракдагидан кам.

Олтин заргарлик буюмларига талаб ҳам рекорд нархлар фонида кескин пасайиб, ҳажмлар 2020 йилдан бери энг паст даражага етди. Қиймат жиҳатидан истеъмолчининг олтин тақинчоқларга бўлган харажатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошиб, 35 миллиард долларни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар