Қозоғистонда олтин нархи қанча

ASTANA. Kazinform – Олтиннинг бир грамми тахминан 58 457 тенгени ташкил этмоқда.

алтын, золото
Фото: Midjourney

Қозоғистон Миллий банки маълумотига кўра, 28 август куни олтин граммининг нархи 58 456,84 тенгени ташкил этган.

Ўтган пайшанба, 21 август куни эса қимматбаҳо металлнинг қиймати тахминан 57 888 тенге бўлган.

Бундан аввал хорижий давлатлар олтин захирасини нега АҚШда сақлаши ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумотига кўра, Қозоғистоннинг олтин захираси 7,4 тоннага кўпайиб, мамлакатнинг умумий олтин захираси 298 тоннага етган. Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Марказий банки ҳисобга олинмаганда, Қозоғистон олтин захираси бўйича 18-ўринда турибди.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги мамлакатнинг фойдали қазилмалар билан таъминланганлиги муддатига оид янгиланган маълумотларни эълон қилди. Сўнгги кўрсаткичларга кўра, ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмини ҳисобга олганда, Қозоғистондаги олтин захираси 30 йилга етади.

Сўнгги хабарлар