Қозоғистонда олтин нархи

ASTANA. Kazinform - Олтиннинг бир грамми тахминан 54 498 тенгени ташкил этади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири. 

алтын, золото
Фото: Midjourney

ҚР Миллий банки маълумотларига кўра, 12 июнь куни олтиннинг бир грамми 54 498,32 тенгега баҳоланади.

Ўтган пайшанба, 5 июнда қимматбаҳо металнинг нархи тахминан 55 325 тенгени ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон олтин заҳиралари бўйича дунёнинг 20 та давлати қаторига киргани ҳақида хабар берилганди. Охирги 10 йилда Қозоғистонда таркибида олтин сақловчи рудаларни қазиб олиш 2,2 баробар ошди.

Жаҳон Олтин Кенгаши (World Gold Council) маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида жами олтин талаби ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга ўсиб, 1206 тоннани ташкил этди, бу 2016 йилдан бери биринчи чоракдаги энг юқори даражадир.

Марказий банклар биринчи чоракда 244 тонна олтин сотиб олди, бу ўтган чоракдагидан кам.

Олтин заргарлик буюмларига талаб ҳам рекорд нархлар фонида кескин пасайиб, ҳажмлар 2020 йилдан буён энг паст даражага етди. Қиммат кўринишида эса, истемолчининг олтин тақинчоқларга бўлган харажатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошиб, 35 миллиард долларни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар