Қозоғистонда олти ойда қанча ёқилғи ишлаб чиқарилган

None
Фото: gov.kz
ASTANА. Кazinform – «ҚазМунайГаз» бошқаруви раиси ўринбосари Дмитрий Макеев нефтни қайта ишлаш заводларида йил бошидан бери ишлаб чиқарилган мойлаш материаллари бўйича тушунтириш берди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«Биринчи ярим йил якунларига кўра, заводларда бензин ишлаб чиқариш ҳажми Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган режадан ошиб кетди. Режада 2 миллион 400 минг тоннага яқин бўлган бўлса, амалда 2 миллион 600 минг тонна ишлаб чиқардик. Яъни тасдиқланган режага нисбатан 107 фоизни ташкил этди. Улар орасида АИ-95 русумли бензин бўйича режа ортиғи билан бажарилиб, 417 минг тонна ўрнига 449 минг тонна ишлаб чиқарилди», — деди Д. Макеев пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

–«Дизель ёқилғиси ҳам ортиғи билан ишлаб чиқарилди, режа 2,5 миллион тонна бўлса, қарийб 2,7 миллион тонна ишлаб чиқарилди. Айни пайтда захирада 280 минг тонна АИ-92 бензини мавжуд бўлиб, бу ҳажм 24 кунга етади. Тўпланган 50 минг тонна АИ-95 бензини эса 19 кунга етади. 430 000 тонна (26 кун) дизель ёқилғиси мавжуд. Тўпланган 80 минг тонна авиакеросин 42 кунга етади. Хусусан, ёқилғи захираси етарли», — деди компания вакили.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар