Қозоғистонда олий ўқув юртлари базасида халқаро дастурлаш мактабини очиш режалаштирилган

Международную школу программирования планируют открыть на базе вузов Казахстана
Фото: Министерство науки и высшего образования РК

ASTANA. Kazinform - ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Қозоғистондаги олий ўқув юртлари базасида етакчи халқаро дастурлаш мактабларидан бирини «01 Edu system» очишни таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Мактаб очиш таклифи вазирнинг «Astana Hub» корпоратив фонди бош директори Мағжан Мадиев ва «01 Edu system» асосчиси Султан Дерор билан учрашувида билдирилди.

Учрашувда таъкидланганидек, «01 Edu System» ўз-ўзини ўрганиш ва «peer-to-peer» ўрганиш тамойилларига асосланган ноёб дастурлаш мактаби ҳисобланади. Бу талабаларга муайян лойиҳалар устида ишлаш ва бошқа талабалар билан тажриба алмашиш орқали дастурлаш кўникмаларини ривожлантириш имконини беради.

– Вилоят олий ўқув юртлари негизида вазирлик билан биргаликда «01 Edu System» мактабининг очилиши Қозоғистоннинг IT соҳасида таълимни ривожлантириш ва инновацион сифати учун муҳим имкониятлардан биридир. Ушбу ташаббус ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги малакасини оширишга ва IT соҳасига иқтидорли талабаларни жалб қилишга ёрдам беради”, - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Қозоғистон Президенти 2025 йилгача камида 100 минг малакали IT-мутахассисни тайёрлаш бўйича топшириқ берган эди. Шу муносабат билан “Халқаро технопарки IT-стартап Astana Hub» корпоратив фонди IТ-ходимлари ва хусусий IТ-мактабларини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида «Tech Orda» дастурини ишлаб чиқди. 2023 йил охирида Қозоғистонда 83 та IТ-мактаб аккредитациядан ўтказилди.

Сўнгги хабарлар