Қозоғистонда олимларнинг маоши оширилади – вазирлик
АSTANА. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги мамлакатдаги олимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янгилашни режалаштирмоқда. Мос ҳужжат лойиҳаси «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинди.
Янги қоидага кўра, грантли ва дастурий-мақсадли молиялаштириш (ДММ) лойиҳаларида ишлайдиган мутахассисларнинг лавозим маошини ҳисоблаш коэффициентлари оширилади. Бу олимларнинг даромадини тахминан 25% га оширади.
Янги ҳисоб-китобга кўра:
Ёш мутахассис: Тажрибаси йўқ кичик илмий ходимнинг маоши (қўшимча устамаларни ҳисобга олмаганда) 432,2 минг тенгени ташкил этади.
Тажрибали олим: 25 йилдан ортиқ иш стажига эга профессор ёки бош илмий ходим 1,4 млн тенгега яқин (1 396,9 минг тг) маош олиши мумкин.
Олимларнинг фақат иш стажига эмас, натижаларга ҳам устувор аҳамият берилади. Энди олимнинг фаоллигига қараб 47,5 минг тенгедан 522,5 минг тенгегача қўшимча ҳақ тўланиши мумкин.
Бу беш параметр бўйича ҳисобланади:
- сўнгги 5 йилда чоп этилган мақолалар, монографиялар ва ҳимоя ҳужжатлари;
- сўнгги 5 йилда олий таълим муассасаларида камида бир ёки бир неча фанлардан дарс бериш (умумий ҳажми 3 кредитдан кам эмас);
- сўнгги 5 йилда Қозоғистон Республикасида фалсафа доктори (PhD) ёки йўналиш бўйича доктор даражасини олган кадрларни тайёрлаш;
- сўнгги 5 йилда илмий ва илмий-техник хизмат натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича тасдиқланган кўрсаткичлар.
Бу тузатишлар Олий аудитор палатасининг тавсияси билан, олимларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва илм-фан соҳасининг нуфузини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжат ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган. Фуқаролар ўз фикрларини 2026 йилнинг 16 февралигача билдиришлари мумкин.