Қозоғистонда ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, ноябрь ойида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик асосан қор шаклида бўлади. Жанубий ва жануби-ғарбий вилоятларда қор аралаш ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ой давомида мамлакатимизнинг асосан шимолий, марказий ва шарқий ҳудудларида кучли шамол, қор ёғиши, ер музлаши, туман тушиши мумкин.
Ноябрь ойида ҳаво ҳароратининг қуйидаги тарзда тез-тез ўзгариб туриши кутилади:
Республика шимолида, марказида ва шарқида биринчи ўн кунлик бошида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даражадан совуқ 0-5 даража илиқгача, кундузи 2-7 дан 5-10 гача кўтарилиши, ўн кунлик охирига келиб ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кечаси 5-12 дан 10-16 даражагача, республика марказида ва шарқида -18 даражагача, кундузи -3 даражадан +2 даража илиқ -5-10 даражагача ўзгариши мумкин.
Ой охирида ҳаво ҳарорати кечаси -15-20 даражагача, кундузи -10-15 даражагача тушиши кутилади.
Республиканинг жануби-ғарбий, жанубий ва жануби-шарқида ҳаво ҳарорати ой давомида 3-12 даражадан 0-7 даражагача илиқ, кундузи 1-6 даражадан 8-18 даражагача ўзгариши кутилмоқда. Аёзли ҳаво баъзи кунларда кучайиб, кечаси 5-15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача совуққа етиши мумкин.
Умуман олганда, ноябрь ойида ҳаво ҳарорати республиканинг барча ҳудудларида меъёрдан 1° юқори бўлиши кутилмоқда (нормалар бюллетень жадвалида келтирилган).
Ноябрь ойида ёғингарчилик Қозоғистоннинг кўп қисмида, хусусан, мамлакатнинг ғарбий ва шимоли-шарқида меъёрдан юқори бўлиши кутиляпти (Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Шарқий Қозоғистон вилоятлари, Ғарбий Қозоғистоннинг кўп қисми, Павлодар вилоятлари, Атирау ғарби, Манғистау вилоятлари, Қостанай вилоятининг шимоли-шарқида ва Абай вилояти шарқида).