Қозоғистонда нон нархи 90 тенгедан ошишига йўл қўйилмайди

«Маълумки, ноннинг бир неча турлари мавжуд. Хусусан, вазирлик фақат ижтимоий нон нархини назорат қилиши мумкин. Айни пайтда «Озиқ-овқат корпорацияси» томонидан ички бозорни буғдой билан қоплаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда бир тонна буғдойнинг ўртача нархи 150-160 минг тенгени ташкил этади, корпорация эса нархни пасайтириб, бир тоннасини 90 минг тангадан сотмоқда. Шу тариқа, 36 минг тонна буғдойни ҳудудларга арзон нархларда етказиб бериш ишлари бошлаб юборилди. Вилоят ҳокимликларидан келиб тушган мурожаатларга кўра, январ-сентябр ойларида арзон буғдойга бўлган талаб 275 минг тоннани ташкил этмоқда», — дейди Назгул Хатепова.
Унинг сўзларига кўра, нон нархини белгиланган лимитда ушлаб туриш вазифаси маҳаллий ижро ҳокимияти органлари зиммасига юклатилади.
«Вилоят ҳокимликлари буғдойни «Озиқ-овқат корпорацияси»дан арзон нархларда сотиб олиб, маҳаллий ун корхоналари билан шартномалар тузмоқда. Шартномага кўра, ижтимоий ноннинг нархи 90 тенгедан ошмаслиги керак. Бу борада вилоят ҳокимликлари билан меморандум имзоланади, яъни буғдой берсак, нон нархи барқарорлигини таъминлаш учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари маъсул бўлади», — деди у.
Муаллиф: Али Ибраев