Қозоғистонда ногиронлар ва боқувчисини йўқотганларга 357 млрд тенгедан ортиқ нафақа тўланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан бери қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақа сифатида 357 миллиард тенгедан зиёд маблағ тўланган. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

2021 йил январ-ноябр ойларида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 283,5 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан 74 миллиард тенге ажратилди. 2021 йил ноябр ойида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 25,6 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик учун 7,6 миллиард тенге ажратилди.

2021 йил 1 декабр ҳолатига кўра ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаси олувчилар сони 520,8 минг нафарни, боқувчисини йўқотганлик бўйича – 161,9 минг нафарни ташкил этмоқда.

Ногиронлиги ва боқувчисини йўқотган тақдирда давлат ижтимоий нафақаларининг миқдори ногиронлик гуруҳи ва сабабига, вафот этган (ҳалок бўлган) боқувчисининг қарамоғида бўлганлар сонига, шунингдек молиявий йил учун «Республика бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган яшаш минимумига боғлиқ.

2021 йил 1 декабр ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 49 198 тенгени, боқувчисини йўқотганлик учун 46 050 тенгени ташкил этди.

Сўнгги хабарлар