Қозоғистонда ногиронлар учун талабга эга объектлар харитаси ишлаб чиқилди
«Президент Миллий кенгашнинг сўнгги йиғилишида ногиронлиги бўлган шахслар учун мамлакатимизда талаб катта бўлган объектлар харитасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. Сабаби, мамлакатимизда сўнгги пайтларда барпо этилаётган иншоотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини қондираяпти. Яъни, пандус, махсус лифт ва бошқалар. Илгари қурилган кўплаб бинолар алоҳида эҳтиёжли одамлар учун мос эмас. Шу муносабат билан ногиронлар мамлакатда қайси объектлардан тез-тез фойдаланиши ёки ташриф буюриши таҳлил қилинади, - деди Ерлан Қарин «Хабар 24» телеканалига берган интервьюсида.
Президент ёрдамчиси бугунги кунда бу вазифа ҳаётга татбиқ этилаётганини айтди.
– Президентимиз топшириғига асосан мамлакатимиз бўйича 35 та объектнинг харитаси ишлаб чиқилди. Харита бугун махсус веб-сайтда эълон қилинди ва «Ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш» деб номланади. Келгусида мамлакатимиз бўйлаб ҳар йили 4 мингта объект ногиронлар манфаати учун реконструкция қилинади. Яъни, улар тегишли эҳтиёжлар билан таъминланланади. Бу биз алоҳида эҳтиёжли одамларнинг ҳаётини яхшилаш учун қилаётган ишларимиздан биридир «, - деди у.
Унга кўра, ушбу вазифани амалга ошириш режасига кўра, 2025 йилда мамлакати бўйича 22 мингта объект ногиронлиги бўлган шахслар учун фойдаланишга топширилади.
Aввалроқ Ерлан Қарин Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан Мурожаатнома доирасида қўйилган вазифалар ижроси ҳақида маълум қилганди.
Муаллиф: Aли Ибраев