Қозоғистонда нефт маҳсулотларини автомобилда олиб чиқишни тақиқлаш муддати узайтирилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Нефт маҳсулотларини автомобил транспортида олиб чиқишни тақиқлашни узайтириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Хусусан, «Қозоғистон Республикаси ҳудудидан нефт маҳсулотларини олиб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма буйруқ ишлаб чиқилди, унда бензин, дизел ёқилғиси ва нефтнинг айрим турларини автомобил йўллари орқали олиб чиқишни олти ойлик муддатга тақиқлашни узайтириш кўзда тутилган. Бу қарор нефт маҳсулотлари танқислигини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Тақиқ ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган бензин бакларидаги, шунингдек, умумий ҳажми 20 литрдан ортиқ бўлмаган алоҳида идишлардаги автотранспорт воситаларини экспорт қилишга тааллуқли эмас.


Сўнгги хабарлар