Қозоғистонда нефть қазиб олишни кўпайтириш усулларига бағишланган халқаро семинар ўтказилди

ALMATY. Kazinform — Ҳозирда Қозоғистоннинг бир қатор нефть конларида инновацион усуллар муваффақиятли жорий этилмоқда. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қазақстанда мұнай өндіруді арттыру әдістері бойынша халықаралық семинар өтті
Фото: ҚР Энергетика министрлігі

Алмати шаҳрида бўлиб ўтган нефть қазиб олишни кўпайтириш усулларига бағишланган халқаро семинарда ҚР Энергетика вазири ўринбосари Қудайберген Аримбек иштирок этди.

Тадбирда, шунингдек, мамлакатда нефть конларини ўзлаштираётган компаниялар, илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, шунингдек, асбоб-ускуналар ва кимёвий реагентлар ишлаб чиқарувчилари, лицензияга эга технология эгалари ва етакчи жаҳон экспертлари иштирок этди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Қозоғистонда нефть қазиб олишни кўпайтириш учун замонавий технологиялар қўлланиляпти. Шу билан бирга, вазирлик ушбу ечимларни саноат даражасида амалга ошириш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр.

“Бугунги кунда Қозоғистоннинг қатор нефть конларида инновацион усуллар муваффақиятли жорий этиляпти. “Қаламқас” ва “Шарқий Молдабек” конларида полимер қуйиш бўйича ижобий натижаларга эришиляпти. Ҳозирда ушбу технология мамлакатимиздаги энг қадимги Ўзен конига мослаштириляпти”, — дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, семинарда маҳаллий ва халқаро илмий марказлар, саноат корхоналари ва мутахассисларнинг иштирок этиши ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради. Вазирлик барча таклифларни ҳар томонлама ўрганишга ва истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сўнгги хабарлар