Қозоғистонда нечта поезд “аёллар вагонлари” билан юради
Бугунги кунда “аёллар вагонлари” Қозоғистондаги 8 та йўналишдаги йўловчи поездлари таркибига киради, деб хабар беради Kazinform.

“Қозоғистон темир йўли” компанияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўн ойида 130 мингга яқин йўловчи «аёллар вагонлар»ини танлаган. Ушбу вагонларда 7 ёшгача бўлган ўғил болаларга ҳам рухсат берилади.
Таққослаш учун, ўтган йили “аёллар вагонларида” 114 мингдан ортиқ киши саёҳат қилган.
Ушбу хизмат тури 2021 йилда жорий этилган.
Бугунги кунда 8 та йўналишда «аёллар вагонлари» мавжуд:
➖ № 77/78 "Алмати - Манғистау" № 07 купе вагони;
➖ № 351/352 "Алмати - Ўскемен" № 10 купе вагони.
➖ № 45/46 "Павлодар - Туркистон" № 09 купе вагони;
➖ №37/38 "Манғистау - Семей" №06 купе вагони;
➖ № 47/48 "Атирау - Астана" № 06 купе вагони;
➖ № 33/34 "Ақтўбе - Алмати-1" № 06 купе вагони;
➖ № 4/3 "Астана-Алмати-2" №17 купе вагони;
➖ № 71/72 "Астана-Чимкент" №10 купе вагони.