Қозоғистонда нечта электр автомобилларни қувватлантириш станциялари мавжуд

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилга бориб Қозоғистонда экологик меъёрлар асосида қурилган 72 та йирик завод қурилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Қайрбек Ускенбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Янги корхоналарга келсак, 2025 йилга қадар 72 та йирик корхона, жумладан, 66 та металлургия, 3 та кимё ва 3 та цемент заводи қуриш режалаштирилган. Ушбу корхоналарнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс экспертизаси ўтказилади. Уларнинг қурилиши энг илғор, мавжуд технологиялардан фойдаланган ҳолда ва белгиланган барча экологик талабларга риоя қилган ҳолда таъминланади», - деди Қайрбек Ускенбаев.

Шунингдек, у экологик тоза автомобиллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида Саран ва Алмати шаҳарларида YUTONG, Golden Dragon электро автобуслари ва JAC iEV7s электромобиллари ишга туширилганини таъкидлади.

«Бундан ташқари, 2022 йилда Hyundai Ioniq электромобилларини, 2023 йилда эса KIA EV6 ишлаб чиқариш бошланади.

Электромобиллар ва электро автобуслар инфратузилмасини яратиш учун Нур-Султан, Алмати ва Павлодар шаҳарларида 110 та электр зарядлаш станциялари ўрнатилди. Электромобиллар сотиб олишни рағбатлантириш мақсадида Қозоғистонда электромобил эгалари транспорт солиқларини тўлашдан озод этилди», - деди вазирнинг биринчи ўринбосари.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар