Қозоғистонда миллий стандартлардан бепул фойдаланиш бизнес харажатларини камайтиради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йилда Қозоғистон миллий стандартларини халқаро муқобиллар билан уйғунлаштириш даражаси 60 фоизга етди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«Қозоғистоннинг 9315 та миллий стандартидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида 2996 та стандарт қўлланилмайди. Шу муносабат билан Савдо ва интеграция вазирлиги ва «Қазстандарт» РДК томонидан ўтган йили стандартларни қўллаш даражасини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратилди.

Шундай қилиб, 2021 йил 1 февралдан бошлаб Қозоғистон барча хўжалик юритувчи субъектларга барча мавжуд миллий стандартлардан эркин фойдаланиш имкониятини бериш амалиётидан фойдаланди. Бу бизнесга харажатларни 90 миллион тенгедан ортиқ камайтириш имконини берди», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб халқаро, минтақавий стандартлар ва хорижий давлатлар стандартларини бевосита қўллаш йўлга қўйилди.

«Натижада йил давомида бизнес харажатлари 7,5 миллиард тенгега камайди. Бюджет юкламаси камайди ва Қозоғистон товарларининг ташқи бозорларда рақобатбардошлиги ошди», — дейилади хабарда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар