Қозоғистонда маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда маймун чечаги касаллигига шубҳа қилинган бирорта ҳам касаллик ҳолати қайд этилмаган. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беради.
None
None

«Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида санитария-карантин назорати ўтказилади. Масофавий термометриядан фойдаланган ҳолда ўта хавфли касалликларга шубҳа қилинган беморни давлат чегарасидан аниқлаш (олиб киришининг олдини олиш) чоралари кўрилмоқда», - деди ҚР Бош санитария врачи, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Айжан Есмағамбетова.

Маймун чечаги (monkeypoxes – MPXV) кам учрайдиган юқумли касаллик бўлиб, иситма, умумий интоксикация ва экзантема (қизариш) билан тавсифланади.

Инкубация муддати 5 кундан 21 кунгача. Одамларда юқори иситма, тана оғриғи, заифлик, тошма, қусиш, шишган лимфа тугунлари ва бош айланиши кузатилади. Касалликнинг давомийлиги 2-3 ҳафта.

Маймунчечак касаллигининг асосий манбаи ёввойи ҳайвонлар: приматлар ва кемирувчилар (синcаплар).

Шунингдек, инфекция, касал одамнинг қони ёки унинг биологик суюқликлари орқали, шунингдек, касал ҳайвоннинг гўштини истеъмол қилиш орқали юқиши мумкин.

Ҳозирда маймунчечак Ғарбий Африка мамлакатларида (Конго Демократик Республикаси, Конго Республикаси, Камерун, Марказий Африка Республикаси, Нигерия, Кот-д’Ивуар, Либерия, Сьерра-Леоне, Габон ва Жанубий Судан) кенг тарқалган.

Сўнгги хабарлар