Қозоғистонда машинасозликни ривожлантиришнинг янги комплекс режаси ишлаб чиқилмоқда

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Қозоғистон машинасозлик уюшмаси бошқаруви раиси Мейрам Пишембаев билан учрашди, дея хабар беради Каzinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Уюшма раҳбари Давлат раҳбари топшириғига асосан ишлаб чиқилаётган соҳани келгуси 5 йилга мўлжалланган комплекс ривожлантириш режасининг асосий йўналишларига тўхталди. Улар орасида машинасозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сармоя жалб этиш, ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятларини ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотларни сотиш бозорини кенгайтириш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Комплекс режанинг амалга оширилиши мамлакат машинасозлик саноатини ривожланишнинг тубдан янги босқичига олиб чиқади, деб тахмин қилинмоқда.

Учрашувда саноат корхоналарини маҳаллий хомашё билан таъминлаш, машинасозликда кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш, солиқ имтиёзлари масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Мейрам Пишембаев Бош вазирга жорий йилнинг 11-12 май кунлари бўлиб ўтадиган Қозоғистон машинасозларининг 11-форумига тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунларига кўра, Алихан Смаилов комплекс режа ишлаб чиқиш бўйича қатор таклифлар билдирди ва соҳани ривожлантиришда ишбилармон доираларнинг аниқ таклифларига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар
telegram