11:52, 18 Март 2021 | GMT +5
Қозоғистонда машинасозлик ишлаб чиқариш 121,2 фоизга ўсди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил февраль ойида Қозоғистонда машинасозлик ишлаб чиқаришининг ўсиши 121,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
2021 йил январь-февраль ойларида ишлаб чиқариш 2020 йилнинг шу даврига нисбатан ошди.
Хусусан: - Автомобил воситалари, трейлерлар ва ярим тиркамалар жисмоний ҳажми - 119,6%;
- электр жиҳозларини ишлаб чиқариш - 107,4%;
- бошқа транспорт воситаларини ишлаб чиқариш - 138,5%;
- бошқа тоифаларга киритилмаган машиналари ва ускуналари ишлаб чиқариш - 154,6%;
- компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқариш - 138,5%;
- машина ва ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатиш - 104,9%.