Қозоғистонда машина ювиш нархи қанча
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда машина ювиш ва тозалаш нархи ўртача 3000 тенгени ташкил этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Рейтингни яратишда биз машиналарнинг ташқи қисмини ювиш хизматига эътибор қаратдик. Энг арзони енгил автомобиль бўлиб, нархи автомобилнинг ўлчамига қараб ошади. «ГАЗель» русумли автомашинани ювиш нархи юқори.
Энг арзон хизмат Атирауда бўлиб чиқди. У ерда 900 тенгега машина ювиши мумкин. Экибастузда нархи 1200 тенгедан 3600 тенгегача.
Нархлар мамлакат жанубий пойтахтида ҳам арзон. У ерда машина ювиш нархи — 1500-4500 тенге. Айтайлик, Алматида машина ювиш марказлари кўп ва хизмат нархи қиммат эмас.
Петропавл ва Оралда бу хизмат тури 1900 тенгедан бошланади. Ушбу шаҳарларда нарх кўпинча 2000 тенгени ташкил қилади. Павлодар, Семей, Ақтау, Туркистон, Талдиқорған шаҳарларида ҳам машинани шу нархга ювиши мумкин.
Ўскеменда энг арзон хизмат — 2100 тенге. Энг қиммати — 4500 тенге. Кейинги ўринда Қостанай шаҳри жойлашган. Бу шаҳарда машина ювиш нархи — 2200 тенге. Кўкшетауда эса 100 тенге қимматроқ. У ерда хизмат нархи — 2300-4700 тенге.
Қарағанди ва Жезқазғанда нархлар бир хил. Автомобил ювиш хизматининг нархи — 2400-4500 тенге. Кейинги ўринда Ақтўбе жойлашган. Шаҳарда нарх — 2500-8000 тенге орасида.
Қизилўрда ва Чимкент шаҳарлари иккинчи ўринда. У ерда машина ювиш хизматлари 3000 тенгедан бошланади. Энг қиммат шаҳарлар — Тараз ва Астана. У ерда машинани 3500 тенгега ювиши мумкин.
Қозоғистондаги марказлар нафақат автомобилнинг ташқи қисмини ювади, балки ҳар томонлама тозалашни ҳам таклиф қилади. Масалан, «кузов+салон» хизматининг нархи икки баробар ортади. Шу билан бирга, улар багаж хонасини ва поликни ювишади. Икки марталик, уч марталик тозалаш хизмати 12-15 минг тенге туради.
Мамлакатда машинангизни ўзингиз ювишингиз мумкин. Бу хизмат 500 тенге туради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ҳудудларида қийма нархи ҳақида хабар берган эдик.