Қозоғистонда мактабгача, ўрта ва касб-ҳунар таълимини ривожлантиришнинг 6 йиллик концепцияси тасдиқланди

None
ASTANА. Каzinform – 2023-2029 йилларда мактабгача, ўрта, техник ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Маълумки, концепция 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар ва мактаб ўқувчиларининг сифатли таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Мактаблар хавфсизлик тизимлари билан тўлиқ жиҳозланади. 2026 йилгача қишлоқлар, моношаҳарлар ва туман марказларида 5 мингта мактаб таъмирланади.

Шунингдек, болаларнинг ижодий, интеллектуал ва жисмоний фазилатларини шакллантириш, ўқувчиларнинг дам олишини оқилона ташкил этиш учун зарур бўлган даражага эътибор қаратилади.

Концепцияни амалга ошириш доирасида техник ва касб-ҳунар таълими тизимида қозоғистонлик ёшларнинг коллежларда оммабоп мутахассисликлар бўйича бепул таълим олишига алоҳида эътибор қаратилди.

6 йиллик режа билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар
telegram