Қозоғистонда янги ўқув йили учун таътил жадвали тасдиқланди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги томонидан ўрта таълим муассасаларида 2025-2026 ўқув йилининг бошланиш санаси, давомийлиги ва таътил муддатлари белгиланди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.

дарс
Фото: Ақтўбе вилояти ҳокимлиги

Ўқув жараёни 2 сентябрда бошланади ва 25 майда тугайди. Билим кунига бағишланган тантанали тадбир санаси ва вақти мактаб педагогик кенгашининг қарори билан белгиланади.

Биринчи чоракда ўқиш учун 8 ҳафта ажратилган. Кузги таътил 27 октябрдан 2 ноябрга қадар 7 календарь кун давом этади.

Иккинчи чоракда 8 та ўқув ҳафтаси бор. Қишки таътил 2025 йил 29 декабрдан 2026 йил 7 январга қадар 10 календарь кун давом этади.

Биринчи синфларда қўшимча таътил 2026 йил 9 февралдан 15 февралгача 7 календарь кунини ташкил қилади.

Учинчи чорак 10 ўқув ҳафтасидан иборат бўлади. Баҳорги таътил 2026 йилнинг 19 мартидан 29 мартигача 11 календарь кун давом этади.

Тўртинчи чорак 8 ўқув ҳафтаси мавжуд ва 2026 йил 25 майда тугайди.

Сўнгги хабарлар