Қозоғистонда мактаб ўқувчилари ва коллеж битирувчилари ўртасида касбга йўналтириш йўлга қўйилади

Унга кўра, аҳоли даромадларини ошириш дастурини амалга ошириш доирасида кенг кўламли бандликни ривожлантириш ҳисобидан аҳоли даромадларини ошириш бўйича 41 та чора-тадбирлар амалга оширилади. Янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган тадбирлар орасида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича «Биринчи иш», «Битирувчилар учун ёшлар амалиёти» лойиҳалари, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини иш билан таъминлаш механизмлари амалга оширилмоқда.
«Мактаб ўқувчилари ва коллеж битирувчилари ўртасида касб-ҳунарга йўналтиришни йўлга қўйиш, аҳолини, айниқса, ёшларни оммавий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш «фабрикалари» ташкил этиш чора-тадбирлари кўникма ва малакаларини оширишга хизмат қилмоқда», - дейди Алибек Қуантиров.
Вазирнинг сўзларига кўра, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳудудий дастури доирасида кредитлар/микрокредитлар учун маҳаллий бюджетлар ҳисобидан субсидиялар ажратиш, моно-, кичик шаҳарчалар ва қишлоқ жойларда имтиёзли микрокредитлаш ва янги кафолатни жорий этиш орқали амалга оширилади.
Муаллиф: Марлан Жиембай